Эълонлар 31-май 2022 йил
“Жарқўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти
акциядорлари диққатига!
“Жарқўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2021 йил якуни бўйича навбатдаги умумий йиғилиши 2022 йил 27 июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1000да Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, Толачи кўчаси, 35-уйда жойлашган “Жарқўрғон пахта тозалаш”акциядорлик жамиятимаъмурий биносинингмажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 900 бошланади.
Жамиятнинг расмий веб-сайти:www.jarqurgonpaxta.uz
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1.Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2.Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
3.Жамиятнинг 2021 йил якуни ва бизнес режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият Бош директорининг ҳисоботини эшитиш.
4. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.
5.Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш.
6.Жамият кузатув кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
7. Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.
8. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш хисоботини тасдиқлаш.
9. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
10.Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
11. Жамиятнинг 2022 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
12. . Жамиятнинг 2022йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
13. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
14. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
15. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
16. Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги ва “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомларни тасдиқлаш.
17. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.
- 18.Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларда тегишли ёзувларни киритиш.
- Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 1 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2022 йил 21 июнь ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).
Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Жарқўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, Толачи кўчаси, 35-уй, электрон почта:www.jarqurgonpaxta@mail.ru, тел.:(+998 93 229 76 29).
КУЗАТУВ КЕНГАШИ.